"Наполи" Лондон клубидан футболчи олди

"Наполи" клуби ўзининг расмий сайтида "Фулхэм" ярим ҳимоячиси Андре-Франко Замбо-Ангиссани таркибга қўшиб олганини эълон қилди.

Юқоридаги манбага кўра, А Серия гранди 25 ёшли камерунлик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан 2022 ёзига қадар ижарага олган.

Замбо-Ангисса "Фулхэм" сафида 2018 йилдан буён ўйнаб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида жами 66 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

У Камерун терма жамоаси сафида 21 та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!