“Наполи” МЮ футболчисини олганини эълон қилди

“Наполи” матбуот хизмати клуб “Манчестер ЮНайтед” футболчиси Аксель Туанзебе трансферини ижобий ҳал қилгани ҳақида хабар тарқатди.

Маълумотларга қараганда, неаполликлар истеъдодли футболчини мавсум охирига қадар ижарага олган.

Аксель Туанзебе “Манчестер Юнайтед” тарбияланувчиси ҳисобланади ва Англия премьер-лигасидаги дебютини 2016-2017 йилги мавсумда нишонлаган.

2018 йилда Туанзебе ижара асосида “Астон Вилла”га ўтган эди. Кейин икки мавсум “Манчестер Юнайтед”да асосий таркиб учун курашди. Бироқ, 2021 йилда “Астон Вилла” уни яна ижарага олганди.

Энди Туанзебе Италия чемпионатида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!