"Наполи" сафарда "Удинезе" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди (видео)

Италия А Сериясининг 4-турида “Наполи” сафарда “Удинезе”га қарши баҳс олиб борди.

Ўйин меҳмонларнинг тўлиқ устунлигида кечди ва бу якунда ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Виктор Осимхен (24'), Амир Ррахмани (35'), Калиду Кулибали (52') ва Ирвинг Лосано (84') томонидан киритлган голлар “Наполи”нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!