«Насаф» – “Мохун Баган” учрашуви чипталари сотувга чиқарилди. Унинг нархи ҳам маълум

Бугун "Насаф" жамоаси ОФК Кубоги доирасида Ҳиндистоннинг “Мохун Баган” клуби билан куч синашади.

Хабарингиз бор, Осиё футбол конфедерацияси бугунги беллашувга мухлислар киришига рухсат берди. Аммо коронавирус билан боғлиқ ҳолат ҳали буткул чекиниб улгурмаганлиги сабабли бугунги беллашувга мухлислар чекланган ҳолда киритилади ва улардан карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилишлари сўралади.

Чипталарни ҳозироқ ўйингоҳ кассаларидан харид қилишингиз мумкин. Чипта нархи - 25 000 сўм, дея хабар берди клуб матбуот хизмати.

«Насаф» футбол клуби кейинги футбол учрашувларига кўпроқ мухлислар киритилишига ҳаракат қилади ва келтирилган ноқулайликлар учун барчадан узр сўрайди.

Чипталар фақат 5, 6, 7, 8, 9-секторлар учун чиқарилган!

photo_2021-09-22_08-21-06

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)