"Насаф" 13 январь куни назорат учрашувини ўтказади

Хабарингиз бор, “Аждарлар” 3 январдан бошлаб Қаршидаги қароргоҳида йиғилишган. Ҳозирги кунда футболчилар икки маҳалдан машғулотлар олиб боришмоқда.

3 январь куни миллий терма жамоа йиғини учун жалб этилган футболчиларимиз тиббий кўрикдан ўтиб, клуб ихтиёрига келиб қўшилишганди. Улар ҳозир “Насаф” билан машғулотларни давом эттиришмоқда. Умиджон Эргашев, Дилшод Саитов, Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой, Абубакр-Ризо Турдиалиев, Ойбек Бозоров, Хусайн Норчаев ҳамда жамоа массажчиси Андрей Безбородов 9 январь куни миллий терма жамоа ихтиёрига қўшилишади.

“Насаф” янги мавсумга тайёргарлик доирасида 13 январь куни соат 14:00 да “Геолог” стадионида “Бухоро” жамоаси билан назорат учрашувида майдонга тушади.

"Насаф" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!