"Насаф" "Бухоро" билан ўртоқлик ўйини ўтказди

"Насаф" янги мавсумга тайёргарликни Қарши шаҳрида олиб бормоқда. Жамоа йиғин давомида ўртоқлик ўйинларини режалаштирганди.

Бугун "аждарлар" Бухоронинг "Бухоро" жамоаси билан куч синашишди. Учрашув "Геолог" стадионида ташкил этишди. Беллашув жанговар 2:2 ҳисобида ўз якунига етди.

Мезбонлардан голларга Шаҳзод Aкрамов ва Шаҳбоз Нуриддинов, бухороликлардан эса Фирдавс Aсадов ҳамда Файзуллобек Жумақўзиев муаллифлик қилди.

Шу тариқа, "Насаф" янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичини якунлади ва кичик татилга чиқди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари 17 январь куни яна Қаршидаги қароргоҳда йиғилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
. мансур
14/01/2022 01:56
"Насаф"га Бобир Друлович етишмаяпти