"Насаф" дарвозабони: "Кимдир қарши чиқиши керак-ку!"

“Насаф” клуби Суперлиганинг 23-турида сафарда “Андижон”га қарши учрашувда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва икки очко йўқотди. Учрашув эса жуда муросасиз ва асабий тарзда кечди.

Чунки ҳеч бир жамоа ютқазишни истамасди. Лекин беллашув “Насаф”нинг мағлубияти билан ҳам якун топиши мумкин эди. Аммо мезбонлар учрашув охирида пенальтини голга айлантира олмадилар.

Қолаверса, “Насаф” дарвозабони Умид Эргашев ҳам яхши ўйин кўрсатди. Учрашувдан кейин у Sports.uz мухбирининг саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйиндан кейин нималарни ўйлаяпсиз?

- Авваламбор, “Андижон” жамоаси ва мухлисларини бир очко билан табриклайман. Менимча, “Насаф”га қарши ўйинда бир очко олиш улар учун байрам, деб ўйлайман. Ўйинга келадиган бўлсак, жуда қийин бўлди. Биз нафақат рақиб билан, балки майдон билан ҳам курашдик. Ҳар тарафлама шунга тайёргарлик кўргандик. Ўйин ўртача савияда ўтди.

- “Насаф” дарвозасига икки марта пенальти қўйилди. Биринчи вазиятда зарбани қайтарганингиздан кейин ҳакам яна такрорий пенальти белгилади. Билишимча, ўша вазиятда зарба берилишидан олдин сизни белгиланган чизиқдан олдинга чиқиб кетган, деб ҳисоблади. Буни тан оласизми?

- Ўзим ўша вазиятга жуда яқин тургандим. Тўғрисини айтсам, ҳатто пенальти бор эди, деб ҳам ҳисобламайман. Энди сиз айтган вазиятга келсам, ўзим ҳали видеода кўриб чиққаним йўқ. Аммо олдинлари бундай хатоларга йўл қўймасдим. Ҳеч қачон чизиқдан чиқиб кетмаганман. Барибир ҳаммаси яхшиликка бўлди, биз учун.

эргашев4

- Қизиғи, “Андижон” бу имкониятдан фойдалана олмади. Пенальти белгиланганида хаёлингиздан нималар ўтди? Ғалабани илиб кетди, деб ўйладингизми?

- У ерда менда ишонч бор эди. Бундай вазиятда босим менда эмас, аксинча рақиб футболчисида бўлади. Мен эса зарбани қайтараман деб ўзимга ишонгандим. Иккинчисида ҳам вазиятдан фойдалана олмадилар.

- Натижа адолатли бўлди деб ўйлайсизми?

- Йўқ, натижа адолатли бўлди деб ўйламайман. Биз медаллар учун курашяпмиз. Жамоамизга уч очко жуда ҳам керак эди. Ҳакамлар ўйинда жуда кўп хатога йўл қўйишди, деб ўйлайман.

эргашев2

- “Насаф”нинг иккинчи голи инобатга олинмаган маҳалда Рўзиқул Бердиев шогирдларини чақириб, ўйинни тўхтатди. Ўша ҳолат бўйича нима дея оласиз?

- Ҳакамлар шундай қилаверса, биз ҳам вазиятларга кўз юмаверсак, кимдир бунга қарши чиқиши керак-ку! Биз ҳар доим ҳам хўп, хўп деб ўйинни давом эттиравермаймиз-ку. Рўзиқул Саъдуллаевични ҳам жаҳли чиқди. Айтдим-ку, биз учун керакли очко эди. Агар ўйин шундай давом этадиган бўлса, майдонни тарк этишга тайёр эдик.

- “Насаф” ОФК Кубоги финалига чиқди. Балки “Андижон”га қарши ўйин давомида финал ҳақида ҳам ўйлагандирсизлар?!

- Ҳамма турнирни ўз савияси бор-да. Ҳозир чемпионатда ўйнаяпмизми, Суперлигада ўз олдимизга қўйган мақсадимиз бор. ОФК Кубогида эса ўз мақсадимиз бор. Ўзбекистон Кубогида ҳам худди шундай. Шунинг учун ҳар бир учрашувга ортда қолган ўйиндан кейин тайёргарлик кўрамиз. Аммо ОФК Кубогидаги ярим финалдан кейин “Андижон”га жиддий тайёргарлик кўргандик. Бор эътиборимизни қаратгандик. Турнир жадвалини ҳам кўриб турибсиз, бизга очколар жуда зарур эди.

эргашев3

- Ўйиндан кейин Рўзиқул Бердиев сизларга нима деди?

- Рўзиқул Саъдуллаевич бизга характер кўрсатиб, охиригача курашганимиз учун раҳмат айтди. Унча кўп гапирмади. Эътироз билдирмади. Энди кейинги беллашувга тайёргарлик кўрамиз.

- Ўйинда юз берган воқеалар жамоа кайфиятига жиддий таъсир қилмадими?

- Ҳаммаси жойида, кайфият яхши. Бизда ички муҳит ниҳоятда зўр. Ўйлайманки, миллий терма жамоада ва бошқа клублардан ҳам кўра, “Насаф”да ички муҳит жуда яхши, деб ўйлайман. Ҳамма бир-бирини қўллаб-қувватлайди, бир оиладекмиз. Боз устига ҳамма битта академиядан чиққан, ёшликдан бирга катта бўлганмиз. Барча жамоадошларимни ўз акамдек ва укамдек кўраман.

- ОФК Кубоги финали олдидан нима деган бўлардингиз?

- Биз ғалаба учун бор кучимизни сарфлаймиз. Тарихга киришни жуда истаймиз, бу биз учун орзу.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Мехриддин Абдурахмонов
27/10/2021 01:58
Насаф уйиндаги Бир очко учун Андижон мухлислари учун байрам дебдими. Карта кетворибдими. Хали курамиз
&
27/10/2021 07:11
nimani koʻrasan jadvalga qara senlar qaysi oʻrindayu nasaf qaysi oʻrinda
&
27/10/2021 09:34
Эй хароми каманданг жалаб ва шаллаки ану шунинг учун сал тепадасан рузи ифлос йиглаб вой гол урманглар дедику ракибларга
&
Ака ман хам Насафга болелшикман. Хато гапириб қўйибди вратар.Хафа боменг. Андижон хам зор клуб. Омад!
&
Мехриддин Абдурахмонов
27/10/2021 20:43
Сансирама билдингми. Мен насафинга хам футболингга хам
&
Мехриддин Абдурахмонов
27/10/2021 20:44
Омад. Насаф финала ютсин. Менга кизиги йук футболини, лекин доллар аклли булмади.
Azizbek Rasulov
01/11/2021 22:56
бердиевга кизил карточка курсатишга духи етадиган судья борми узи судьяни куркитиб юбордию ранги учиб кетди бечорани
нодир болтаев
27/10/2021 19:33
Nasafga omad
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
26/10/2021 23:25
Achinarli ahvol