"Насаф" кичик таътилга чиқди

“Насаф” жамоаси аъзолари ФИФА кунлари муносабати билан кичик таътилга чиқишди. “Аждарлар” 7 октябрь куни ўз қароргоҳида йиғилишади ва машғулотларни давом эттиришади.

Шунингдек, миллий терма жамоадан чақирув олган Ойбек Бозоров, Дилшод Саитов, Акмал Мозговой, Хусниддин Алиқулов, Хусайн Норчаев ҳамда клуб массажчиси Андрей Безбородов МТЖ йиғинида иштирок этиш учун Тошкентга жўнаб кетишди.

Яқиндагина жароҳатидан фориғ бўлган Дубайнинг “Шабаб Ал-Аҳли” жамоаси футболчиси Азиз Ғаниев ҳам Сречко Катанец эътиборига тушди ва терма жамоадан чақирув олди. Ҳозирги кунда “Пахтакор” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Одил Ҳамробеков ҳам МТЖ йиғинида иштирок этади. Миллий терма жамоамизга бўлиб ўтиши режалаштирилган халқаро ўртоқлик учрашувларида омад тилаб қоламиз, - дейилади “Насаф” клуби матбуот хизмати хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!