"Насаф" легионери "Андижон" дарвозасига юбилей голини урди

“Насаф” клуби “Андижон” майдонида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганидан хабарингиз бор. 57-дақиқада қаршиликларнинг сербиялик ҳужумчиси Андрия Калудерович пенальтидан гол урди.

Эътиборлиси шундаки, ушбу легионер “Насаф” сафида Суперлигадаги биринчи голини киритди.

Кейин маълум бўлишича, ҳужумчи фаолияти давомида юбилей 200-голини рақиб дарвозасига киритгани ойдинлашди. Бу ҳақида Калудерович ўзининг фейсбукдаги саҳифасида шундай ёзиб қолдирди:

“Кеча Ўзбекистон Суперлигасида, “Андижон”га қарши ўйинда фаолиятимдаги 200-расмий голимни киритишга эришдим. Бундан кейин ҳам голлар киритишда давом этишдан умид қилиб қоламан”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!