Кеча "Насаф" ОФК кубоги ярим финалида Гонконгнинг "Ли Ман" жамоасини қабул қилди. Беллашувда қаршиликлар қийин ғалабани қўлга киритишди.

"Аждарлар" дастлаб 2 та гол урганди. Бироқ иккинчи бўлимда меҳмонлар мувозанатни тиклади. Қўшимча таймларда эса Рўзиқул Бердиев шогирдлари гол уриб, финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Ушбу муваффақиятдан сўнг "Насаф" 750 минг АШҚ доллари ишлаб олди. Агарда финалда ҳам вакилларимиз зафар қучса, бу сумма 1 миллион 500 минг АҚШ долларини ташкил қилади.

Энди қаршиликлар 5 ноябрь куни Баҳрайнда "Ал-Муҳаррақ" билан финалда тўқнаш келади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар