"Насаф"ни енгган "Металлург" 5 поғона юқорилади

Суперлигамизнинг 9-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф" жамоалари ўртасидаги қолдирилган учрашув якунланди. Унда майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Биринчи бўлим сўнгида мезбонлар ҳисобни очди. Станоевичнинг хатосидан кейин тўпни эгаллаб олган Зоҳид Абдуллаев бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди. Бу аниқ зарбага қаршиликлар Шоҳмалик Комиловнинг 63-дақиқада киритган голи эвазига жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. Асосий вақт тугашига 5 дақиқа қолганида, Саламат Қутибоев Неъматов дарвозасини ишғол этиб, жамоасига ғалаба келтирди.

Мазкур мағлубиятдан кейин "аждарлар"нинг очколари сони 14 талигича қолди. Ғалаба "Металлург" очколари 15 тага етиши ва бекободликлар 5-ўринга кўтарилиб олишига сабаб бўлди.

  • Суперлига
  • 9-тур

Металлург

  • Зоҳид Абдуллаев 45+1'
  • Саламат Қутибаев 86'
2 : 2

23/06/2021 20:00

Насаф

  • Шохмалик Комилов 63'

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. "Насаф" сафарда имкониятни бой берди.

  • 90+4'

    Тўпни қўли билан ўйнаган Шоҳмалик Комилов огоҳлантирилди.

  • 90+2'

    Бирга бир вазиятга чиқиб борган Бозоровни Лобанов тўхтатди. Камига, ҳакамлар Ойбек офсайдда қолиб кетди, деган хато қарорни чиқарди. Нима бўлганда ҳам тўп мезбонларда қолади.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Ҳозиргина гол урган Қутибоев яна хавфли вазият яратди. Аммо унинг узатмасидан кейин Мозговой тўпни узоқлаштирди.

  • 86'

    ГОООООООООЛ! "Металлург" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Стандартдан етказиб берилган тўпни Қутибоев дарвозага йўллади.

  • 85'

    Бекободликлар стандартдан тўпни ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди.

  • 84'

    Ўйинимизда темп бироз пасайди. Томонлар эҳтиёткорликка урғу бермоқда, чоғи.

  • 82'

    "Насаф"да ўзгариш: Шерзод Насруллаев ҳамда Ҳусайн Норчаев ўрнига Ғолиб Ғайбуллаев ва Жўрабек Маннонов майдонга тушди.

  • 80'

    Ҳаводан келган тўп учун курашда Нагаев ва Алиқулов тўқнашиб кетди. Ҳусниддинга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 79'

    Раҳматуллаевнинг зарбаси ноаниқ кетди.

  • 78'

    Ўйин қарама-қарши ҳужумлар остида давом этмоқда. Ғалаба кимга насиб қилиши ҳақида тахмин қилиш ҳам қийин.

  • 76'

    Қандай вазият?! Нуриллоевнинг узатмасидан кейин Норчаев деярли бўш қолган дарвозани иишғол эта олмади.

  • 75'

    Сўнгги 4-5 дақиқа ичида мезбонлар ўзларида куч топиб ташаббусни қўлга олди. Темп юқориламоқда.

  • 73'

    Иван Нагаевнинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 71'

    Аброрбек Тошқўзиев ўрнига Шаҳзодбек Нурматов ўйинга қўшилди.

  • 70'

    Хавфли тарзда жарима майдонига оширилган тўпни Лобанов ушлаб олди.

  • 68'

    Иван Нагаев майдонга тушди. Зоҳид Абдуллаев унга ўз ўрнини бўшатиб берди.

  • 67'

    Бердиев шогирдларининг штурми давом этмоқда. Бекободликларга осон бўлмаяпти.

  • 65'

    Бекободликлар голга дарҳол реакция билдира олди. Тошқўзиевнинг узатмасидан кейин дарвозабон тўпга эга чиқди.

  • 63'

    ГОООООООЛ! "Насаф" ҳисобдаги фарқни тенглаштирди!

    Бозоровнинг узатмасидан кейин Комилов кучли зарбаси билан дарвозани ишғол этди.

  • 61'

    Станоевич, Турдиалиев ва Йўлдошев ўрнига Нуриллоев, Раҳматов ҳамда Комилов ўйинга қўшилди.

  • 59'

    "Металлург" қарши ҳужумда яхши вазият яратди. Тошқўзиевнинг хавфли узатмасини Неъматов эгаллаб олди.

  • 58'

    Тартибли ҳимояланаётган Абдураимов шогирдлари рақибга имкон бермаяпти.

  • 56'

    Тошпўлатовни алдаб ўта олмаган Бозоров рақибига нисбатан қўполлик ишлатди.

  • 54'

    "Металлург" сафида ўзгариш: Станислав Андреев ўз ўрнини Одилбек Абдумажидовга бўшатиб берди.

  • 53'

    Андреевни қоида бузиш эвазига тўхтатган Шокир Йўлдошев огоҳлантирилди.

  • 52'

    Иккинчи 45 дақиқаликда тўлиқ устунлик Бердиев шогирдлари томонда бўлиб турибди.

  • 50'

    "Аждарлар"дан ўта хавфли ҳужум: Бозоровнинг узатмасидан кеийн Норчаевнинг зарбаси устундан қайтди. Такрорий уринишга аниқлик етишмади.

  • 48'

    "Насаф" стандарт вазиятга эга бўлди. Марко тўғридан тўғри зарба йўллаши мумкин.

  • 46'

    Бўлим стартидаёқ Саламат Қутибоев огоҳлантирилди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+2'

    ГООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Станоевичнинг хатосидан кейин тўпни олиб қўйган Зоҳид Абдуллаев бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди.

  • 45+1'

    Саламат Қутибоевнинг кучли зарбасидан кейин тўп тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 45'

    Биринчи таймдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Шерзод Насруллаевнинг олис масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 41'

    "Аждарлар" стандарт вазиятга эга бўлди. Жарима майдонига пас бериш учун қулай позиция.

  • 39'

    Жарима майдонига оширилган тўпни Неъматов ушлаб олди.

  • 37'

    Норчаевнинг чиройли узатмасидан кейин Йўлдошев тўпга ета олмади.

  • 35'

    Қуттибоевнинг зарбасидан кейин тўп "Насаф" футболчисининг қўлига теккандек кўринди. Аммо Насибуллаев ишонч билан пенальти йўқлигини таъкидлади.

  • 34'

    Ҳусниддин Алиқулов рақибига нисбатан қоида бузди. "Металлург"да стандарт вазият.

  • 32'

    Бурчакдан жарима майдонига оширилган тўпни Лобанов ушлаб олди.

  • 31'

    Бозоров техник ҳаракатлари билан ҳужум бошлади ва шеригина пас берди. Аммо Мозговойнинг бу сафарги уринишидан кеийн тўп Исматуллаевдан қайтди.

  • 29'

    Акмал Мозговойнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 27'

    "Насаф" устунликни қўлга олиш учун ҳаракат қилмоқда.

  • 25'

    Тўп рақибидан ўтиб кетишини кутмаган Қутибоев шеригининг узатмасини қабул қила олмади.

  • 23'

    Дастлабки дақиқаларга қараганда ўйин темпи пасайди.

  • 21'

    Ғофурбековнинг узатмасидан кейин Тошқўзиев тўпга улгурмади.

  • 19'

    Тўп назорати аста-секинлик билан меҳмонлар томонга ўтиб кетмоқда.

  • 17'

    Айни дақиқаларга келиб Бедиев шогирдлари ҳам бироз фаоллашиб қолди.

  • 15'

    Йўқ! Масофа яқинлиги сабабли қўл билан ўйин пенальти учун етарли эмас, дея баҳоланди.

  • 14'

    Бош ҳакам Шавкат Насибуллаев ВАРдаги ёрдамчиларини тингламоқда. Қўл билан ўйин учун "Насаф" дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин.

  • 12'

    Дамир Темировнинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 11'

    Қаршиликларнинг қарши ҳужуми ноаниқ узатма натижасида узилиб қолди.

  • 9'

    Ўйин мезбонларнинг фаоллиги остида давом этмоқда. Бекободда "аждарлар"га осон бўлмаслиги аниқ эди.

  • 7'

    "Насаф" футболчиси йўллаган зарбадан кейин рекошет натижасида бироз йўналишини ўзгартирди. Лобанов яхши ҳаракат қилди.

  • 5'

    Темиров ҳужумда дарвозабонга нисбатан қоида бузди.

  • 4'

    Бекободликлар стандарт вазиятга эга бўлди. Тўп олдида доимгидек Андреев.

  • 2'

    Майдон эгалари илк дақиқалардан фаол ўйин кўрсатмоқда.  Саламат Қуттибоевнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
⚽️FANAT M-YU⚽️
23/06/2021 22:13
Ishoninglar Ro‘ziqul Berdiyev terma jamoaga tortmaydi adashib uni termaga qo‘ymaylar aks holda ya Sakkiz yil kutishimizga majbur bo‘lamiz 2o30 jshon chsmpionatini
Uchqunbek Habibullaev
23/06/2021 22:28
"Гурбатда гариб шодмон булмас эмиш". Бердиев на бу гурбатни керагиям йук. Лекин унда бошкаларда йук нарса бор. Озгина булса хам жони ачийди Уни шу Ватан учун.бу нарса хатто термамизни футболистларида хам етишмади. Куринмади уларда. Термага камбагалгина пули кам ешларни чакириш керак , бир иккита йуинни уйнаб беришарди удар.