"Насаф"нинг Суперлигада қолдирилган иккита ўйини қачон ўтказилиши маълум

ОФК Кубоги финалига қадар етиб келган “Насаф” футбол клубининг Coca-Cola Суперлига доирасидаги “Сурхон” ва “Қўқон-1912” жамоаларига қарши учрашувлари бошқа саналарга қолдирилганди.

ЎзПФЛ мавсум чўзилиб кетишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецга мурожаат билан чиқди ҳамда ФИФА кунлари вақтида “Насаф” иштирокидаги учрашувларни ташкил этиш масаласида келишувга эришди. Натижада биз Суперлиганинг сўнгги икки тури ҳамда Ўзбекистон Coca-Cola Кубоги доирасидаги қолган учрашувларни ўз вақтида ташкил этиш арафасидамиз. Юқоридаги икки қолдирилган учрашув ФИФА кунларида ўтмаса, сўнгги тур беллашувлари бир вақтда бўлиб ўтиши шартлигидан келиб чиқиб, мавсумни якунлаш янада чўзилиб кетиши мумкин эди.

Демак, 19-турдан ўрин олган “Сурхон” – “Насаф” учрашуви 11 ноябрь куни, 24-тур учрашуви бўлган “Насаф” – “Қўқон-1912” ўйини эса 15 ноябрь куни ўтказилади.

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси вазиятни тўғри тушунгани учун миллий терма жамоа бош мураббийига ўз миннатдорчилигини билдиради.

19-тур

11 ноябрь, пайшанба

15:00 “Сурхон” – “Насаф”

24-тур

15 ноябрь душанба

16:00 “Насаф” – “Қўқон-1912”

ПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
01/11/2021 18:36
Пахтакор ( гузапоя ) хохлаган пайтда хохлаган жойида уйин утказаверар эдику Катанецни хам овора килибсизларда аммо лекин сизларни хам тушунаман НАСАФ ни уйинчилари-ю узбек углони РУЗИКУЛ БЕРДИЕВ ни кадамини улчаб юрибсизларку эсимда йук , худо хохласа НАСАФ ОСИЁ КУБОГИ ни УЗБЕК диёрига олиб келади гузпоячи соккани килиб ётаверади