“Насаф” клуби ўз майдонида “Бунёдкор”ни 5:0 ҳисобида тор-мор келтирди. Мазкур учрашувдан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бу ғалаба барчамизни хурсанд қилди, мухлисларимизни табриклайман. “Бунёдкор”ни ўргандик ва қайси жойларида бўш ҳудудлар бўлишини билардик. Йигитларга ўша чизиқларидан тезкор ҳаракатланишни тайинладик. Футболчиларимиз кўрсатмаларимизни яхши бажаришди ва яратилган вазиятларни голга айлантирдик. Албатта, “Бунёдкор” жамоасини қанчалик кучли эканлигини яхши биламиз. Лекин бугунги ўйинда кўриниб тургандики, тайёргарлигимиз анча юқори эди. Шу боис ишончли ғалабага эришдик.

Биринчи бўлимда Тўраевга иккинчи сариқ карточка бериш керак деб асабийлашдим. Чунки ўшанда ростдан сариқ карточкага тортадиган вазият эди. Лекин ҳакамларни бундай вазиятларда ўз қараши бор. Асосийси, чиройли ғалабага эришдик. Мухлисларни хурсанд қилганимиздан барчамиз мамнунмиз, - дея фикрини якунлади, Бердиев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар