"Навбаҳор" - АГМК: Матнли трансляция
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Ўзбекистон Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - АГМК учрашувига хуш келибсиз. Ўйинни сайтимиз орқали матнли кўринишда кузатиб боришингиз мумкин.
- 90+5'
Учрашув якунланди. Марказий учрашувда ҳисоб очилмади.
- 90+2'
Ҳимоячига босим ўтказган Ғанихонов уни хато қилишга мажбурлай олмади.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
Шоаҳмедов ўз ўрнини Қосимовга бўшатиб берди.
- 85'
Аҳмадалиевнинг зарбаси дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.
- 84'
Комиловнинг зарбага айланган узатмаси хавфли, аммо ноаниқ чиқди.
- 81'
Санжар Турсунов ва Мартин Боаке ўрнига Дилшод Жўраев ва Александр Касьян майдонга тушди.
- 79'
Мирзоҳид Ғофуров ва Эҳсони Паншанбе ўрнига Илҳомжон Алижонов ва Сардор Теляков майдонга тушди.
- 77'
Иван Соловьёвга сариқ карточка кўрсатилди. Майдонда асабий футбол кетмоқда.
- 76'
Ҳакамга эътироз билдирган Миржалол Қосимов огоҳлантирилди.
- 74'
Фортес ва Сулаймонов ўз ўрнини Гадоев ва Аҳмадалиевга бўшатиб берди.
- 71'
Иброҳим Ғанихонов огоҳлантирилди.
- 69'
Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда.
- 66'
Санжар Турсуновнинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.
- 64'
Қўвондиқ Рўзиев ҳамда Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Иброҳим Ғанихонов ва Коста Гуттинер ўйинга қўшилди.
- 62'
Меҳмонлар тўп назоратини қўлга олди. "Навбаҳор" яна қарши ҳужумда.
- 60'
Ҳужумда кераксиз жойда қоида бузган Ҳусниддин Ғофуров жамоаси ҳужуми барбод бўлишига сабаб бўлди.
- 58'
Комилов билан Ҳошимов тўқнашиб кетди.
- 56'
Ўйин икки томоннинг шиддатли курашлари остида кечмоқда.
- 54'
Иван Соловьевнинг ўткир бурчакдан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 52'
Ҳимояга қайтган Фортес хавфни бартараф этди.
- 50'
АГМК секин-асталик билан назоратни қўлга олишга уринмоқда.
- 48'
Жарима майдонига оширилган тўпни Турсунов узоқлаштирди.
- 47'
Меҳмонлар тайм бошини нисбатан фаолроқ ўтказмоқда.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+2'
Танаффус!
- 45+2'
Ҳошимовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 45+1'
Самвел Бабаянга сариқ карточка кўрсатилди. У ҳакам билан жиддий тортишиб кетди.
- 45'
Биринчи бўлимдаги тўхталишлар ўрнини қоплаш мақсадида 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Соловьевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Ўринбоевнинг такрорий уринишига аниқлик етишмади.
- 43'
"Лочинлар" қарши ҳужумларда хавф туғдирмоқда.
- 41'
Соловьёвнинг зарбасидан кейин Султонов хавфни бартараф этди.
- 39'
Бўлим сўнгига келиб, олмалиқликлар тўлиқ устунликни қўлга олди.
- 37'
Боаке бурчакдан тўпни тўғридан-тўғри дарвозага йўллади. Тўп устунга тегди.
- 35'
Жамоасининг чиройли комбинациясини Жокич муваффақиятли якунлай олмади.
- 33'
Қосимов шогирдларининг босими тобора хавфлироқ ҳужум уюштирмоқда.
- 31'
Ҳусниддин Ғофуров йўллаган "пушка" тўсинни титратди.
- 30'
Мирзоҳид Ғофуровга сариқ карточка кўрсатилди.
- 28'
Сардор Раҳмонов Ўринбоевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун огоҳлантирилди.
- 27'
Сўнгги дақиқаларда АГМК футболчилари бироз фаоллашиб қолди.
- 25'
Ўринбоевнинг бош билан йўллаган зарбасини Султонов ушлаб олди.
- 24'
Бугун олмалиқликлар Рўзиевга нисбатан бироз қўполроқ ўйин кўрсатмоқда.
- 23'
Бурчакдан оширилган тўпни Юсупов муштлари билан уриб юборди.
- 21'
Забиҳилло Ўринбоев яна офсайдда қолиб кетди.
- 20'
Раҳмонов билан тўқнашиб кетган Қувондиқ Рўзиевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 18'
Турсуновнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
- 16'
Паншанбе Фортеснинг либосидан тортди ва уни йиртиб юборди. Элвин уни алмаштириб олиши лозим.
- 15'
Олмалиқликлар қанотларни фаол ишга солган ҳолда ҳужумга ўтмоқда.
- 13'
Эҳсони Паншанбенинг жарима майдони ичидан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 11'
Комилов ҳужумда рақибига нисбатан жиддий қўполлик ишлатди. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.
- 10'
Жарима майдонига оширилган тўпни Боаке дарвозага йўллай олмади.
- 8'
Ўринбоев воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
- 7'
Жарима майдонидан узоқ бўлмаган ҳудудда Паншанбега нисбатан қоида бузилди. Мезбонларда стандарт вазият.
- 6'
"Навбаҳор"нинг ҳужуми ноаниқ узатма туфайли ўз якунига етмай қолди.
- 4'
"Лочинлар" тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қиляпти.
- 2'
Меҳмонлар илк дақиқаларни фаолроқ ўтказмоқда.
- 1'
Учрашувга старт берилди!
Фикрлар