Бир неча кун аввал "Пахтакор" ҳужумчиси Драган Черан фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкинлиги, унга "Навбаҳор" томонидан қизиқиш борлиги борасида хабар бергандик. Аммо якунда наманганликларнинг режалари ўзгарган.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, "Навбаҳор" клуби сербиялик футболчи вариантидан воз кечган. Чунки Чераннинг "шерлар" билан яна бир йиллик шартномаси бор.

"Лочинлар" бу трансферни амалга оширишлари учун ҳужумчини сотиб олишлари керак бўлади. Жамоа эса яқиндагина Андрей Канчельскис билан молиявий муаммони ҳал қилган.

Қолаверса, "Пахтакор" клуби спорт директори Жаъфар Ирисметов SPORTS.uz сайтига берган интервьюсида Черан борасида ҳеч ким расмий таклиф билан чиқмагани, унинг ўзи ҳам “Пахтакор”дан кетгиси йўқлигини билдирганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Rais Buva
22/12/2021 02:34
Cheranni davri utdi.
rar fon
21/12/2021 16:48
Iltimos shuni umuman futboldan chetlatib yuboringlar

×