“Навбаҳор” футболчиларининг трансфер нархлари қанча эканлигини биласизми?

Германиянинг Transfermarkt сайти Суперлига жамоалари футболчиларининг янгиланган трансфер нархларини эълон қилди.

Сайт ижодкорлари томонидан “Навбаҳор”нинг ҳам 22 нафар футболчиси трансфер нархи ёзилди.

Transfermarkt сайти талқинига кўра, “лочинлар”нинг энг қиммат ўйинчиси тожикистонлик 22 ёшли ярим ҳимоячи Эҳсони Паншанбе. Унинг трансфер нархи 600 минг еврони ташкил этмоқда.

Кейинги ўринларни 500 минг евролик трансфер нархи билан бирданига 3 нафар футболчи - жамоанинг 29 ёшли сардори Азимжон Аҳмедов, 30 ёшли дарвозабон Ўткир Юсупов ва 31 ёшли ҳимоячи Игорь Голбан эгаллаб туришибди.

Қуйида "Навбаҳор" футболчиларининг трансферлар нархлари билан танишинг:

photo_2021-12-12_18-53-50

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар