Жорий мавсум арафасида “Андижон”дан “Навбаҳор”га ўтган 26 ёшли ҳимоячи Фарҳод Мираҳматов Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига ижарага берилди.

Мираҳматов “лочинлар” таркибида Суперлигада 4 та ўйин ўтказиб, майдонда 81 дақиқа ҳаракатланган бўлса, Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи баҳсларида 2 та учрашув ўтказиб, 43 дақиқа тўп тепди.

Биз Мираҳматовга янги жамоасида омад ёр бўлишини тилаймиз.

Шунингдек, жамоамизнинг собиқ футболчиси, жорий мавсумнинг 1-даврасини про-лига вакили “Бухоро”да ўтказган, “Навбаҳор”га кўрикдан ўтиш учун келган ярим ҳимоячи Абдужамол Исроиловга ҳам жавоб берилди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)