"Металлург" жамоаси икки нафар етакчиси билан шартномани узайтирганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, бекободликлар янги трансферни амалга оширди. Аллақачон янги мавсум учун тайёргарликни бошлаб юборган “Металлург” ПФК раҳбарияти таркибни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Жумладан, жамоа ўз вақтида бекободликлар шарафини ҳимоя этган, сўнгги мавсумларни Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида ўтказган тажрибали ярим ҳимоячи Исломбек Исоқжонов билан шартнома имзолади.

Исломбек Исоқжонов 2017 – 19 йиллар мобайнида бекободликлар сафида тўп сурганди. Кучлилар сафидаги фаолиятини Олмалиқда бошлаган Исоқжонов кейинчалик “Сўғдиёна”, “Андижон”, “Навбаҳор” жамоаларида ўтказган. 2020 йилдан эътиборан эса яна Наманган вилояти бош жамоасида тўп суриб келаётганди.

Бугунгача Исломбек Исоқжонов Ўзбекистон миллий чемпионати баҳсларида 159 та ўйинда майдонга тушган. Рақиблар дарвозасига 20 та тўп киритган. 35 марта сариқ карточка билан жазоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×