Хабарингиз бор, янги йил муносабати билан “Навбаҳор” аъзолари қисқа муддатли таътилга чиқишганди.

Жамоа аъзолари бугундан мамлакатимиз пойтахти Тошкентда йиғилиб, Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида “Жар” стадиони майдонида машғулот ўтказишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Лочинлар” эртага ҳам мазкур ўйингоҳда машғулот ўтказиб, сўнгра тиббий кўрикдан ўтишади ва 6 январь куни Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетади.

“Лочинлар”нинг Анталиядаги ўқув-машғулот йиғинида таркибга янги футболчиларнинг қўшилиши, шунингдек, бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказиш режалаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×