Coca Cola Суперлига 20-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг сербиялик тажрибали ҳимоячиси Боян Цигер бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-  Бўлажак рақибимиз “Қизилқум” жорий мавсум баҳсларини яхши ўтказмоқда ва айни пайтда турнир жадвалида жамоамиздан кейинги поғонада бормоқда (7-ўрин). Бир сўз билан айтганда, якшанба оқшомида деярли тенг кучга эга бўлган рақиблар ўзаро куч синашишади. Жамоамиз 2-давра ўйинларини яхши ўтказмоқда ва ўтган турда сафардан ғалаба билан қайтдик. Шу боис, айни пайтда кайфиятимиз юқори ҳамда бўлажак учрашувда ҳам зафар қучиш ниятидамиз. Бўлажак ўйинннинг шиддатли, кескин,  якка курашларга бой тарзда ўтиши эҳтимоли юқори.

Боян_Цигер_расми_-_1

Биз мазкур баҳсга жиддий тайёргарлик кўрдик. Анча танаффусдан сўнг, ниҳоят, бўлажак ўйин мухлислар иштирокида ўтказиладиган бўлди.

Стадионга ташриф буюрадиган ишқибозларнинг бевосита руҳан ва маънан қўллаб-қувватлашлари, мадади асосида майдонда тўп тепиб, мухлисларга қувонч улашишга интиламиз ҳамда ғалаба қозониш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Бахтимизга “Навбаҳор” ишқибозлари ҳамиша соғ бўлишсин.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)