Хабарингиз бор, ФИФА кунлари муносабати билан Coca Cola Суперлигада танаффус юзага келди.

Мазкур танаффус пайтида футболчиларнинг ўйин амалиётларини сақлаб туриш мақсадида, “Навбаҳор” бугун Тошкентдаги “Жар” стадионида Яйпаннинг “Турон” жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди. Мазкур ўйинда ҳисоб очилмади – 0:0.

Ушбу баҳсда “лочинлар” таркибида қуйидаги футболчилар ҳаракат қилишди: Раҳимжон Давронов, Боян Цигер, Хушнудбек Авилов, Сардор Теляков, Иван Соловьёв, Қувондиқ Рўзиев, Коста Гуттинер, Мирзоҳид Ғофуров, Иброҳим Ғанихонов, Илҳомжон Алижонов, Аббос Ғуломов.

Захирадан майдонга тушганлар:  Исломбек Исоқжонов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Тоҳир Рафаэлов, Ҳусайн Эргашбоев. 

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” Coca Cola Суперлига 22-туридан ўрин олган баҳсни ўз майдонида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига қарши ўтказади.

Мазкур ўйин 17 октябрь куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда соат 17:00 да старт олади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)