Жорий трансфер ойнасида ўзбек клублари ичида энг фаолларидан бўлиб турган "Навбаҳор" ҳамда "Нефтчи" бир футболчини сотиб олмоқчи.

SPORTS.uz сайтига маълум қилинишича, Сербиялик футболчи Зоран Марушич фаолиятини Ўзбекистон Суперлигасида давом эттириши мумкин. Унга чемпионлик учун даъвогар "Навбаҳор" ва элитага қайтган "Нефтчи" даъвогар. Ҳозирча, Марушич қайси клубга ўтиши номаълум.

28 ёшли ҳужумчи айни пайтда Тбилисининг "Динамо" жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг трансфери 450 минг еврога баҳоланган. Аммо форвард Суперлигамизга эркин агент сифатида келиши мумкин. 

Воқеалар ривожини сайтимиз орқали кузатинг!

image_2022-01-12_17-01-59

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар