Ўтган мавсумни "Навбаҳор" таркибида ўтказган Иван Соловьёв эркин агентга айланди.

SPORTS.uz сайтига маълум қилинишича, россиялик футболчи ҳали бирор клуб билан шартнома имзолаб улгурмаган. Аммо унга элитага кўтарилган "Динамо",  вице-чемпион "Сўғдиёна" ва Суперлиганинг бир неча клубларидан қизиқиш бор. Самарқандликларнинг нияти анча жиддий эканлиги айтилмоқда.

Маълумот учун, 28 ёшли футболчи 2019 йилдан бери "лочинлар" либосида ўйнаган. Шунингдек, "Зенит", "Динамо" Москва каби номдор жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×