"Навбаҳор"нинг "Алай"га қарши ўйин вақти ўзгарди. Учрашув мухлисларсиз ўтказилади

“Навбаҳор” 19 июль куни Қирғизистоннинг “Алай” (Ош) жамоасига қарши халқаро ўртоқлик ўйини ўтказади.

Олдинроқ Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган беллашув соат 19:00 да ўтказилиши ҳақида маълумот бергандик.

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур ўйин вақти 18:00га ўзгартирилган. Шунингдек, баҳс юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда, мухлисларсиз ўтказилиши белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!