Нега АПЛ клублари

Англия премьер-лигасининг 19 та клуби "Ньюкасл"нинг Саудия Арабистони инвестиция фонди томонидан сотиб олинишига қарши чиққан. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, АПЛ клублари раҳбарлари ушбу хариддан сўнг, "Ньюкасл" тўлиқ Саудия Арабистони ҳукуматининг бошқарувига ўтади, деб ҳисобламоқда. Қайд этилишича, шу муносабат билан фавқулодда йиғилиш чақирилган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Саудия Арабистони инвестиция фонди “Ньюкасл”ни 350 миллион еврога сотиб олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Saxobiddin Ne'matjonov
09/10/2021 16:08
Hurmatli muharrirlr. Imlo xatolarga ko'p yo'l qo'yyapsizlar. Sayt obro'siga ta'sir qilmastan qolmaydi bu. Ehtiyot bo'linglar