Нега «Мир Бокс» қозоғистонликлар ўрнига ўзбек боксчиларини афзал кўрмоқда? Вадим Корнилов жавоб берди (интервью)

SPORTS.kz нашри россиялик таниқли менежер Вадим Корнилов билан суҳбат уюштирди. Унинг мижозлари орасида Шаҳрам Ғиёсов, Муроджон Аҳмадалиев, Элнур Абдураимов, Ҳасанбой Дўсматов, Баҳодир Жалолов, Исроил Мадримов, Бектемир Мелиқўзиев сингари ҳамюртларимизни учратишимиз мумкин. Эътиборлиси шундаки, Вадим Корнилов бирорта қозоқ боксчиси билан шартнома имзоламаган. Бунга асосий сабаб нима?

- Вадим, ҳозир Америкадаги профессионал бокснинг аҳволи қандай? Коронавирусдан сўнг вазият оғирлашмадими?

- Ҳаммаси яхши, дегим келади, аммо аслида ундай эмас. Аҳвол яхшиланиб бормоқда. Ҳозирда кўплаб штатларда тадбир ва байрамларга мухлислар ташрифига рухсат берилди. Афсуски, боксчиларни керакли жанглар билан таъминлашда муаммолар юзага келмоқда.

- Профессионал бокс аввалги даражасига кўтарилишни уддалай оладими?

- Ўйлашимча, бу осон бўлмайди. Ҳозир пандемия ягона муаммо эмас. Бокс бошқа спорт турлари билан ҳам рақобат қилишига тўғри келмоқда. Ачинарлиси шундаки, бокс билан ҳеч қачон шуғулланмаган инсонларнинг жанглари урфга кирди. Рейтинги баланд шахслар рингда тўқнаш келса, ҳамманинг эътиборини тортмоқда. Классик бокс барчамизнинг назаримиздан четда қоляпти.

уздкпзудкпздукр

- Сиз кўплаб ўзбек боксчилари билан ҳамкорлик қиласиз. Улар қайси жиҳати билан эътиборингизни тортган?

- Бунга алоҳида сабаб йўқ. Бу ҳеч қандай режа ёки стратегия эмас. Шунчаки, улардан бири билан шартнома имзоладик ва ҳамкорликни бошладик. Аввалига, Шаҳрам Ғиёсов билан келишувга эришдик. Унинг фаолиятини янги даражага олиб чиққач, Шаҳрам орқали бошқа кўплаб ўзбек боксчилари билан танишдик. Улар аввалдан аҳил ва кучли жамоа бўлган. Ҳозир, бу жамоа профессионал боксда ҳам натижа кўрсатмоқда.

- Нима учун қозоқ боксчилари билан шартнома имзоламагансиз?

- Ундай демаган бўлар эдим. Ҳозирда, бир нечта юртингиз чармқўлқоп усталарини кузатяпмиз. Қозоғистон бокси жуда кучли. Агар танлаш керак бўлса, вариантлар бизда етарли. Губернатор кубоги бир нечта боксчиларингизни кўриб олишимиз учун имконият яратди.

- Тез орада Олимпиада старт олади. Ўзбек-қозоқ бокси қарама-қаршилиги ҳақида фикрингиз қандай? Уларнинг қай бири яхшироқ иштирок этади, деб ўйлайсиз?

- Очиғи, ҳаваскор боксни кузатмайман. Шундай бўлсада, Ўзбекистон ва Қозоғистон вакиллари ажойиб иштирок этиши аниқ. Уларда сўнгги йилларда ажойиб мактаб шаклланганини гувоҳи бўлдик. Умид қиламанки, барча ўзи истаган мақсадига етади.

укдпукздпукдп

- Ўз вақтида Данияр Елеусинов Шаҳрам Ғиёсовни ҳаваскор боксда мағлуб этган эди. Уларнинг профессионал боксда яна тўқнаш келиши қанчалар ҳақиқатга яқин? Бу жанг бўлиб ўтса, кимнинг қўли баланд келади?

- Ўйлашимча, бу профессионал боксда ҳам ҳаваскор боксда бўлгани сингари ажойиб тўқнашув бўлади. Ким ғолиб бўлиши ҳақида олдиндан фикр билдирмоқчи эмасман. Шуниси аниқ-ки, мухлислар фантастик боксни томоша қилиш имкониятини қўлга киритади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар