Нестеровнинг кейинги манзили қаер?

Якунланган мавсумни "Қизилқум" сафида ўтказган дарвозабон Игнатий Нестеров жамоасини ўзгартиришга яқин турибди.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, 38 ёшли тажрибали посбон хизматига "Нефтчи" қизиқиш билдирмоқда. Агар футболчи ва фарғоналиклар келишувга эришса, Нестеров мавсумни янги клубда бошлайди.  

Эслатиб ўтамиз, Игнатий ўтган мавсумда 26та ўйинда майдонга тушиб, 29та гол ўтказиб юборган ва 7та беллашувда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

Нестеровнинг "Қизилқум" билан амалдаги шартномаси 31 декабрь куни якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!