Неймар бу ўйинни ўтказиб юбормоқчи эмас

ПСЖ вингери Неймар Лига 1 доирасида "Сент-Этьен"га қарши учрашувда олган жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. 

Клуб рухсати билан ҳужумчи Бразилияда бир ҳафта бўлди. Кейин тикланиш жараёнини давом эттириш учун яна Парижга қайтди.  У ҳар куни физиотерапевт ва фитнес мураббийлар билан ишламоқда. 

"L'Équipe" хабарига кўра, Неймар Уефа чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушишига ишонмоқда. Мазкур баҳс 15 февраль куни, жавоб ўйини эса 8 март куни бўлиб ўтади.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×