Неймар ёзда

"Барселона" клуби президенти Жоан Лапорта каталонияликлар ёзда Неймарни сотиб олишга уринганини тасдиқлади. 

"Бизга рақамлар ҳақида гапириб беришганда, бунинг иложи бор, деб ўйладик. Ўша пайтда синчиковлик билан текширув олиб бормаган эдик.

Бизга Неймарнинг "Барса"га қайтишни хоҳлаётганини, у ПСЖда ўйнашни давом эттира олмаслиги ва жамоасини кетишга кўндиргани ҳақида хабар беришди. 

Шундай бўлсада, бу футбол ва ким энг яхши таклиф билан чиқса, у ғалаба қозонади. Неймарни қўлга кирита олмаганимиз яхши бўлди. Сабаби, жамоага унинг қайтиши ёрдам бермаган бўларди", - деди Лапорта "RAC1" каналига берган интерьвюсида. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар