Нигина Ўктамова қизлар ўртасида Осиё чемпионатининг энг яхши боксчиси!

  • 31 август, 2021, 15:10
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор кеча БААнинг Дубай шаҳрида бокс бўйича ўсмир ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда ҳар икки терма жамоамиз ҳам муваффақиятли иштирок этиб, шода-шода медалларни қўлга киритдилар. 

Жумладан қизлар бўйича ёшлар терма жамоамиз ҳам бешта олтин ва бешта бронза медалини қўлга киритиб, ажойиб натижа қайд этдилар. Қувонарлиси, -57 кг вазн тоифасида барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритган вакиламиз Нигина Ўктамова чемпионатнинг ёш қизлар ўртасидаги энг яхши боксчиси, дея топилди. 

Чемпионлик ҳамда ушбу эътироф муборак бўлсин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!