Нодирбек Абдусатторов сенсацион ғалабадан сўнг нималар деди?

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Польша пойтахти Варшава шаҳрида шахматнинг рапид йўналиши бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бундан бироз аввал мусобақанинг 10-турида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов норвегиялик машҳур шахматчи Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонди. Ушбу сенсацион ғалабадан сўнг ҳамюртимиз журналистлар саволларига жавоб берди:

— Ушбу ғалабадан сўнг ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

— Менинг бироз омадим келди. Чунки ўйин деярли охирига қадар тенг курашлар остида кечди.

— Ахир Сиз ҳар куни ҳам жаҳон чемпионини мағлуб этавермайсизку, қандайдир ҳиссиётларингиз бордир?

— Ҳали турнир тугамади, шу сабабли бутун диққатимни кейинги ўйинларга қаратишим керак.

— Карлсенга қарши ўйнашингизни билиб, тунда қандай ухладингиз?

— Яхши ухладим, фақат вақтлироқ уйғондим.

Манба: @xushnudbek

Маълумот учун, ушбу жаҳон чемпионатида сайёрамизнинг 200 дан ортиқ энг кучли шахматчилари иштирок этмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Shavkat Pardaev
29/12/2021 11:52
Рахмат Нодирбек. Отангга балли.
Baxil Alihuja
29/12/2021 11:58
Юлдузлик касалига дучор булмаган Нодирбек китмир саволларга хам аник жавоб берибди! Биздаги "юлдузча" футболчилар узини босволиб шундай жавоб беришни урганиши шарт!

Минбар

Барча блоглар
×