Нойштедтер Россия терма жамоасининг ЖЧ-2018 учун қайдномасига киритилмаганидан шокда!

Россия терма жамоаси ҳамда “Фенербахче” клуби ҳимоячиси Роман Нойштедтер ЖЧ-2018 учун якуний таркибга киритилмагани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Афсуски, мураббий мени ЖЧ-2018нинг якуний таркибига киритмади. Шубҳасиз мен бундан шокка тушдим ва қаттиқ ранжидим. Чунки мен бу мусобақага 100% тайёр эдим ва бор кучимни бермоқчи эдим. Шундай бўлсада терма жамоага жароҳатларсиз иштирок ва омад тилаб қоламан”, - деб ёзади Нойштедтер ўзининг твиттердаги расмий саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз аввалроқ Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов ЖЧ-2018 учун 23 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатни эълон қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!