Нукус шаҳри аралаш жанг санъатлари бўйича илк Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

9-10 октябрь кунлари Нукус шаҳри аралаш жанг санъатлари бўйича ҳаваскорлар ўртасидаги биринчи Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.
Маълумки, 2020 йил 9 февралда Ўрта Осиё аралаш жанг санъатлари Конфедерацияси (CAMMAC) га асос солинган ва унга Отабек Умаров раҳбар этиб тайинланганди.
Ушбу биринчи бор старт оладиган қитъа чемпионати айнан Отабек Умаров бошчилигидаги CAMMAC томонидан ташкил қилинмоқда. Табиийки, турнирда мазкур ташкилотга аъзо бўлган, 5 та мамлакат вакиллари иштирок этади.

Яъни Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва озарбайжонлик аралаш жанг санъатлари усталари ғолиблик учун баҳс юритади.
Шунингдек, 11 октябрь куни мусобақага ташриф буюрган меҳмонлар ва спортчилар учун Мўйноқда ўзига хос шоу дастурлари ҳам ўтказилади.

Бир сўз билан айтганда биз қизиқарли ва шиддатли ўтиши кутилаётган жангларнинг гувоҳига айланамиз.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар