Нурсултон Рўзибоев Тошкентда

Куни кеча, Россия пойтахти Москвада навбатдаги жангини ўтказиб, "Open FC" промоушенининг ўрта вазн (83.9 кг) тоифаси чемпионига айланган ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанг санаси ҳам маълум бўлди. 

У 25 сентябрь куни Тошкентда ташкил қилинадиган "ATF Championship 3" турнирида яна октагонга кўтариладиган бўлди. Унга украиналик Александр Долотенко рақиблик қилади. 

Эслатиб ўтамиз, Нурсултон Рўзибоев 12 сентябрь куни бразилиялик Алекс Де Паулани мағлуб этиб, "Open FC" чемпионлик камарини қўлга киритганди. 

дол

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар