Нурсултон Рўзибоевни рақиби ўзгарди. У бошқа бразилиялик жангчига қарши октагонга кўтарилади

ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев (З0-8) 12 сентябрь куни Россиянинг Москва шаҳрида навбатдаги жангини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Юртдошимиз дастлаб "Open Fighting Championship" турнирида бразилиялик "Сержиньо" номи билан машҳур Серхио Де Фатима билан жанг қилиши лозим эди. Бироқ, баъзи сабабларга кўра, рақиб ўзгарган ва энди у яна бир бразилиялик Лучиано Континига (13-3) қарши октагонга кўтарилади. . 

Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, 12 сентябрь куни ушбу кечада Нурсултон Рўзибоевни укаси Машрабжон Рўзибоев ҳам ўз жангини ўтказади. 

н

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар