Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанг санаси маълум. У Италияда октагонга кўтарилади

  • 19 июнь, 2021, 14:02
  • 0
  • MMA

Юртимиз ММА оламининг энг кўзга кўринган вакилларидан бири Нурсултон Рўзибоевнинг (30-8-2) навбатдаги жанг санаси маълум бўлди.

Хабарингиз бор, у Баҳрайннинг “Breve CF” промоушени билан шартнома имзолаган ва унда муваффақиятли юришини бошлаган эди. Яъни, Манамада бўлиб ўтган “Breve CF 47” турнирида франциялик Иброҳим Манени "Slam" услубида нокаутга учратганди.

Ҳамюртимиз навбатдаги жангини 1 август куни айнан ушбу промоушеннинг Италиянинг Милан шаҳрида ташкил қилинадиган кечасида ўтказади. Ҳозирча рақиб маълум эмас. Тез орада бунга ҳам ойдинлик киритилади.

Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!