27 сентябрь куни Қирғизистоннинг Ош шаҳрида WEF промоушенининг навбатдаги турнири бўлиб ўтди. Мазкур жанг кечасида ўзбекистонлик Жавоҳирбек Умумрзақов ҳам октагонга кўтарилди. 

-70 кг вазн тоифасида ўз жангини ўтказган юртдошимизга қозоғистонлик Эрик Таминдаров рақиблик қилди. Қувонарлиси, ўзбек жангчиси тўқнашувнинг иккинчи раундида нокаут билан ғалаба қозонди. 

Маълумот учун, Жавоҳирбек Умурзақов "Nursulton Team" клубида мураббийлар Бекзод Жиянов ҳамда Нурсултон Рўзибоев қўл остида машғулотлар олиб боради. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)