“Ньюкасл” А Серия юлдузини чорлаяпти

“Ньюкасл” юқори ўринлар учун курашиш мақсадида таркибини сезиларли даражада кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу клуб мутасаддилари қишда таклиф қилинидиган футболчилар рўйхатини шакллантиряпти.

Улар А Серияга ҳам эътибор қаратмоқда. Хусусан, инглизлар “Наполи”нинг энг кучли ўйинчиларидан бири Калиду Кулибалини трансфер қилмоқчи. Сенегаллик футболчига анчадан бери Европа грандлари таклиф юборяпти. Бироқ, Неаполь клуби хўжайинлари Кулибалини қўйиб юбормаяпти.

30 ёшли Кулибали жорий мавсумда 9 та учрашувда майдонга тушди. Ҳимояда мустаҳкам ўйнашдан ташқари бир жуфт гол уришга ҳам эришди.

Transfermarkt  портали унинг трансферини 48 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)