“Ньюкасл” Англия юлдузларини тўпламоқчи

Саудия Арабистони инвесторлари бошқарувига ўтган “Ньюкасл” қишки трансферлар даврида бир неча футболчиларни харид қилиш орқали таркибни сезиларли дааражада кучайтиришни режалаштирмоқда.

Маълумотларга қараганда, улар “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Жесси Лингардни ўз сафида кўрмоқчи. Лингарднинг манчестерликлар билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Томонлар янги битим бўйича келишувга эришгани йўқ.

Умуман олганда, Жесси Лингард келажаги борасида бир қарорга кела олмаяпти.

“Ньюксал” Лингарддан таўқари “Бернли”да ўйнаётган Жеймс Тарковскини ҳам трансфер қилмоқчи. Бу футболчини олиш у қадар йиқин бўлмайди. “Бернли” раҳбарияти тажрибали ўйинчисини 10 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига қўйиб юбориши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар