“Ньюкасл” футболчиси

The Mirror нашрининг ёзишича, “Челси” бош мураббийи Томас Тухель қишки трансферлар чоғида ўз жамоасига “Ньюкасл” вакили Аллан Сен-Максименни қўшиб олмоқчи.

Тухель премьер-лиганинг навбатдаги турибда “Ньюкасл” билан бўлган беллашувда ушбу ярим ҳимоячининг ўйинини бевосита кузатди ва танлови тўғрилигига амин бўлди.

“Челси” раҳбарияти бош мураббийнинг бу ташаббусини қўллаб-қувватлаяпти. Бироқ, бу ўйинчини олиш осон бўлмайди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Ньюкасл”нинг янги хўжайинлари жамоанинг етакчи ўйинчиларини қўйиб юбориши қийин бўлади.

“Аристократлар” Аллан учун 40 миллион фунт таклиф қилишни режалаштирмаяпти. Бироқ “қарғалар” ўз етакчисини 60 миллион фунтдан камига қўйиб юбормаслиги айтилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар