Премьер-лиганинг янги бойи "Ньюкасл" дастлабки трансферни амалга оширишга яқин турибди.

Британия ОАВ хабарига кўра, жамоа "Эвертон" ҳимоячиси Люка Динни ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Қарғалар" франциялик футболчи учун 22,5 миллион евро ҳамда ўз ўйинчиси Шон Лонгстаффни таклиф қилмоқчи.

"Ирисчилар" ҳали бу сўровга жавоб қайтармаган. Аммо катта эҳтимол билан, трансфер ижобий якунланади. Люкага АПЛнинг бошқа вакиллари "Челси", "Вест Хэм", А Сериядан "Наполи" қизиқмоқда.

28 ёшли ҳимоячи 2018 йилдан бери мерсисайд клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг трансфери 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×