"Ньюкасл" қишки трансфер вақтида катта маблағ сарфлаши кутилмоқда. 

"The Telegraph" нашрининг ёзишича, яқинда саудиялик миллиардерлар томонидан харид қилинган клуб қишда трансферлар учун 190 миллион фунт ажратиши мумкин. 

Бу "Ньюкасл" молиявий фейр-плейни бузмасдан фойдаланиши мумкин бўлган максимал миқдор. Аввалги раҳбар Майк Эшлининг кичик харажатлари сабабли ушбу суммага рухсат берилган. 

Қолаверса, ёзда клуб маошларни 12 миллион фунтга камайтиришга эришган. Бу ҳам трансфер бозорида фаол бўлиш ва кўпроқ пул ишлатишни таъминлайди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)