“Ньюкасл”нинг биринчи нишони аниқ

“Ньюкасл” қишки трансферлар вақтида биринчилардан бўлиб, “Лестер” ҳимоячиси Уэсли Фофанни харид қилишни режалаштирмоқда.

Маълумотларга қараганда, “қарғалар” 20 ёшли футболчи учун 50 миллион евро атрофида харажат қилишга тайёр. Бу сумма “Лестер” мутасаддиларини ҳам қониқтиради. Чунки улар 2025 йилнинг ёзигача шартнома тузган футболчини 40 миллион еврога баҳолаётган эди.

“Ньюкасл”нинг янги раҳбарияти премьер-лиганинг аутсайдерига айланиб қолган жамоани қутқариш ва грандлар қаторига қўшиш бўйича қимматбаҳо лойиҳани амалга оширишга киришди. Улар мақсадга етиш учун пул аямоқчи эмас.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар