“Ньюкасл”нинг навбатдаги нишони

“Милан” ярим ҳимоячиси Франк Кессиэ Европанинг бир қатор гранд клубларидан таклиф олмоқда. Айниқса, жисмонан бақувват футболчининг мавсум охирида эркин агентга айланиши унга бўлган талабни ошириб юборяпти.

Франкнинг ўзи миланликларнинг ҳамкорликни узайтириш бўйича барча таклифларини рад этди ва фаолиятини кучлироқ клублардан бирида давом эттиришни истаётганини яширмаяпти.

Энди истеъдодли футболчи учун курашга “Ньюкасл” ҳам қўшилди. Қишки трансферлар вақтидан бошлаб ўз таркибига бир неча кучли ўйинчиларни олиб келишни режалаштирган. Моддий имкониятлари сезиларли даражада ўсган клуб бугунги кунда ҳар қандай футболчининг маошини кўтара олади.

Англияликлар январда Кессиэ билан келишувга эришиб, уни ёзда ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)