“Ньюкасл”нинг собиқ хўжайини ўзига янги клуб сотиб олмоқчи

“Ньюкасл Юнайтед” клубини саудиялик инвесторларга сотиб юборган миллиардер Майк Эшли хоббисидан воз кечмоқчи эмас ва ўзига янги клуб харид қилмоқчи.

The Mirror нашрининг хабар беришича, Майк Эшли “Дерби Каунти” клубига харидор бўляпти. Маълумотларга қараганда, миллардер “Дерби Каунти”га бўлажак савдо масаласини муҳокама қилиш учун ўз вакилларини жўнатган.

“Дерби Каунти” айни пайтда Англиянинг иккинчи даражали лигаси – Чемпионшипда иштирок этмоқда.  11-тур якунларига кўра, атиги икки очко жамғарган жамоа мусобақа жадвалининг охирги поғонасида турибди.

Маълумки, Майкл Эшли "Ньюкасл"ни саудиялик инвесторларга 360 миллион еврога сотиб юборган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар