"Ньюкасл"нинг "Тоттенхэм"га кучи етмади

АПЛ 8-туридан ўрин олган "Ньюкасл" - "Тоттенхэм" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда "шпорлар" 3:2 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритди. 

Беллашувнинг 2-дақиқасида Уилсон ҳисобни очди. Сўнгра Ндомбеле, Кейн ва Соннинг голлари эвазига меҳмонлар олдинга ўтиб олди. Асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида Дайер ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Бу гол ўйинда охиргиси бўлди. 

Шундай қилиб, Лондон клуби очколари сонини 15 тага етказиб олиб, премьер-лига турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. 3 очко тўплаган "қарғалар" айни вақтда 19-поғонани банд этиб турибди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!