ЎФА Азиз Ҳайдаров бўйича қарор қабул қилди

Бир неча кун аввал ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари Азиз Ҳайдаров ишдан бўшаш учун ариза ёзганди. Айни пайтда унинг масаласи ҳал бўлган.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Ҳайдаров ўз аризага биноан ЎФАдаги лавозимини тарк этди.

Азиз Ҳайдаров 2019 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган ва шу йилнинг ёзида ЎФА терма жамоалар бўлимида раҳбарлик лавозимига тайинланганди.

Бир неча кун аввал эса Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги муваффақиятсизликлардан кейин ЎФАнинг навбатдан ташқари конгрессида ЎФА президенти Абдусалом Азизов бош мураббий Вадим Абрамов истеъфога чиққанини эълон қилганди. Жамоа сардори Одил Аҳмедов терма жамоадаги фаолиятини якунлаганди.

Қолаверса, конгрессда ЎФА раҳбари Азиз Ҳайдаровни танқид қилганди. Унга терма жамоамизга кучли рақиблар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказиш кераклигини айтганди.

image_2021-06-19_16-49-00

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
.... ....
30/06/2021 21:29
https://www.facebook.com/groups/263817547628361/permalink/761966047813506/
Baxil Alihuja
30/06/2021 15:35
Азизни виждони бор экан! Асосий айбдорлар бу Олимпия Кумитаси бош котиби Ойбек косимов, ПФЛ директори Диёр ва УФА ни деярли 99% ходими! Энг асосий ва катта айбдор Президентни ёшлар, спорт ва жисмоний тарбия буйича маслахатчиси онлайн пул тикишни олиб кирмокчи булган Абдужаббор Абдувахитов!
.... ....
30/06/2021 17:52
shu videoda xammasiga javob topasila korila iltimos! https://www.nps.gov/gate/planyourvisit/fishing.htm
PROSTO TELE
30/06/2021 13:22
Азиздан хам кура Равшан Эрматов кетишга купрок лойик. Равшан эркак булсанг сен хам аризангни узинг ёзиб бушайсан. Мард булгин Равшанжон. Аслида сан расво килдинг узбек футболини. Сани урнингга Умид Ахмаджонов жуда зур ишлайди.