ЎФА президентлигига, вице-президентлигига ва бошқа лавозимларга номзодлар маълум

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Уставига асосан жорий йилнинг 25 сентябрь куни соат 14:30 да Тошкент шаҳри, Олмазор кўчаси, 6 уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг мажлислар залида ЎФАнинг навбатдаги Ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтади.

ЎФА аъзо ташкилотлари томонидан жами 24 та номзодлар лавозимлар кесимида келиб тушди. ЎФА Сайлов қўмитаси томонидан амалга оширилган ҳисоб-китоб натижаларига кўра, номзодларнинг қуйидаги рўйхати шакллантирилди. Жумладан:

ЎФА Президенти лавозимига:

Азизов Абдусалом Абдумавлонович

ЎФА Биринчи вице-президенти лавозимига:

Ирматов Равшан Сайфиддинович

ЎФА Вице-президенти иккита лавозимларига:
Икрамов Азизбек Исроилович
Усманов Жахангир Мираброрович
Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович
Зикрияев Рахмидин Эгамович
Исроилов Шоакром Холматович
Каримов Дилшод Муроджанович

Ижроия Қўмита 9 та аъзолигига:
Миробидова Эдита Лукмановна
Абдувахитов Абдужаббор Абдусаттарович
Исоқов Тўлаган Улмасович

Қолган 13 та номзод ЎФА Уставининг 30-моддаси 3 бандига асосан камида 3 та аъзо ташкилот томонидан қўллаб-қувватланмаганлиги сабабли рўйхатга киритилмади.

ЎЗБEКИСТОН ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ ҲИСОБОТ-САЙЛОВ КОНГРEССИ КУН ТАРТИБИ:

I. Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2021 йил 19 июнда ўтказилган навбатдан ташқари Конгресс баёнини тасдиқлаш.

II. Ўзбекистон футбол ассоциациясининг тасдиқланган Уставига асосан мустақил қўмиталар ва юрисдикция органларини фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида.

III. Молиявий ҳисобот ва йиллик ҳисоботни ўз ичига олган йиллик аудиторлик ҳисоботни тасдиқлаш.

IV. Ўзбекистон футбол ассоциацияси фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи.

V. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти, Вице-президентлари ва Ижроия Қўмита аъзоларини сайлаш.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bekk_MUFC
16/09/2021 16:14
Tfu. Koʻzboʻyamachilik. Nomzodlar saralandi emas lavozimga saylandi. Saylov esa koʻzboʻyamachilik deb qoʻyaveringlar.