ОФК Ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Осиё футбол конфедерацияси бош котиби Датў Жон Винсдор бошчилигида қитъамиздаги футбол ҳакамлиги масалаларига бағишланган Ҳакамлар қўмитаси йиғилиши видео конференц алоқа шаклида ўтказилди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унда ОФК Ҳакамлар қўмитаси раиси Ду Ксиенк, раис ўринбосари Ҳани Баллан, департамент раҳбари Шамсул Майдин, шунингдек, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов иштирок этди.

Унда ОФК ҳакамлар академиясининг фаолияти самарадорлигини ошириш, ВАР ишини такомиллаштириш, селекция масалалари ҳақида суҳбатлашилди. Шунингдек, ёш ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш, аёл ҳакамларга эътиборни кучайтириш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Бундан ташқари, қитъа доирасида нуфузли турнирларда ҳакамликни юқори даражага олиб чиқиш бўйича таклифлар илгари сурилди. Юқори тажрибага эга, етук мутахассислар иштирокида ҳакамлар билан домий семинарлар ўтказиш таклифи маъқулланди ва кейинги йилги режалар муҳокама қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!