ОФК расмий сайти: Саудия Арабистони ва Ўзбекистон триллер учун тайёр! (превью)

Бугун Осиёда жаҳон чемпионати 2-саралаш босқичи якунланади. Биз учун муваффақиятли бошланмаган ушбу ўйинларни ғолиб сифатида тугатиш имконияти мавжуд. Бунинг учун фақат ғалаба талаб этилади, холос. Биз бу ишни бир неча маротаба уддалаганмиз. Мазкур баҳснинг муҳимлигини барча бирдек ҳис қилиб турибди. Ҳатто, ОФК расмий сайти ҳам. Қитъа миқёсидаги биринчи манба бугунги муҳим учрашувга қуйидаги сарлавҳа билан превью тақдим этди: “Саудия Арабистони - Ўзбекистон триллер учун тайёр!” Биз эса, уни сизлар учун тўлиқлигича таржима қилишни мақсад қилдик.

“Енгилмас Саудия Арабистони сешанба кунги дуранг эвазига ҳам гуруҳни пешқадам сифатида якунлаши мумкин, Ўзбекистон эса, “D” гуруҳининг сўнгги беллашувида 1-ўринга кўтарилиб олиши учун мезбонларни мағлубиятга учратиши шарт. Шу билан бирга, иккинчи ўйинда Яман ғалаба қозонган тақдирда, Сингапур ва Фаластинни ортда қолдириб, учинчи поғонага кўтарилиш имкониятга эга.

1841573742012

Саудия Арабистони - Ўзбекистон

Саудия Арабистони бешта ғалаба ва иккита дурангдан кейин 17 очко билан карвонбошилик қилаётган бўлса, Ўзбекистон 5 бор рақибларини мағлуб этган ва 2 марта имкониятни бой берган ҳолда, иккинчи поғонада бормоқда. Ушбу мағлубиятлардан бири деярли 2 йил олдин Тошкентдаги “Пахтакор” марказий стадионига тўғри келади. Ўшанда “саҳро лочинлари” Салим Ал-Довсарининг сўнгги дақиқада урган голи эвазига 3:2 ҳисобида зафар қучганди.

Марказлашган тизимда ўтказилаётган мини-турнирда ҳар икки томон 100 фоизлик натижа қайд этмоқда: Саудия Арабистони 3 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди, 11 та гол урди ва ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Ўзбекистон эса, 6 бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, бирорта гол ўтказмади.

photo_2021-06-07_23-29-30

Жалолиддин Машариповнинг Яманга қарши беллашувда киритган 19-дақиқадаги аниқ пенальтиси Ўзбекистоннинг ғалабаси учун етарли бўлди. Араблар Ал-Довсари, Фаҳад Ал-Муваллад ва Аш-Шехрининг саъй-ҳаракталари туфайли Сингапурга қарши ўйинда йирик ҳисобда зафар қучди. Барча голлар 13 дақиқа ичида киритилди.

Эрве Ренар шогирдлари Жаҳон чемпионатида 2-саралаш босқичининг сўнгги учрашувида Ўзбекистонни мағлуб этмасдан, дуранг ўйнаса ҳам биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олади. Ўзбекистонликларни фақатгина ғалаба қониқтиради. Бунгача томонлар 8 бор тўқнаш келган: Саудия Арабистони 5 марта зафар қучган, Ўзбекистон ҳисобида 2 ғалаба мавжуд. Яна битта учрашувда томонлар ўзаро муроса кўчасини танлаган (Ўзаро ўйинлар статистикаси ОФК расмий сайти маълумотларига асосан ёзилди)”.

photo_2021-06-15_15-43-21

Бутун Ўзбекистон бир даврага жамланадиган кун, барча ишлар четга суриладиган, уйқудан воз кечиладиган кун, ҳиссиётлар борича намойиш этиладиган, овоз борича бақириладиган кун. Ҳа, бугун Ўзбекистон ўйнайди. Бу шунчаки 15 июнь, ҳафтанинг сешанба, оддий иш куни эмас. Бу кун сиз учун оддий аҳамият касб этиши ҳам мумкин эмас! Чунки сиз ўзбексиз! Сафардаги миллатдош биродарларингизга эса, сиз ва бизнинг қўллаб-қувватлашимиз зарур!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
15/06/2021 16:39
ҲУДО ҲОҲЛАСАН НАСИБ ҚИЛСА АЛБАТТА БУГУН САУДИЯНИ ЮТАМИЗ ВА 1-БЎЛИБ КИЕЙИНГ БОСҚИЧГА ЧИҚАМИЗ. БУНГА МЕНДА ШАК ШУБҲА ЙЎҚ. СИЗ ҲАМ ИШОНИНГ ВА МТЖ МИЗНИ ДУО ҚИЛИБ БИРГА ҚЎЛЛАБ ҚУВАТЛАНГ.

Минбар

Барча блоглар